четверг, 2 апреля 2015 г.

Давлатга нима бера олишим мумкин?


Бугунги кунда хар қандай давлатда миллий иқтисодий хавфсизликнинг мухим сохаси сифатида  энергетик хавфсизлиги асосий ролга чиқиб бормоқда.  Энергетика ресурсларининг чекланганлиги ва камайиб бораётган вақтда Ўзбекистон каби асосий энергетик манбаси биргина ресурсга (табиий газ) боғлиқ мамлакатларда жуда долзирб масала хисобланади. Мазкур шароитда ушбу давлатларда энергетик хавфсизликни таъминлаш мақсадида энергетик ресурсларини тежаш ва самарали ишлатиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш даражасини ошириш каби стратегияларини ишлаб чиқиши тақозо қилади. Ушбу йўналишда мамлактимизда жуда катта кўламдаги ишлар қилинмоқда ва ишлаб чиқариш ташкилотлари учун керакли хужжатлар тайёрланмоқда. Бу ўз навбатида албатта фойдасини беради, лекин мен бугун фуқаро сифатида ушбу жараёнда қандай қатнашишимиз мумкинлиги хақида ёзмоқчи эдим.

Мен 4 йил мобайнида Ўзбекистонда ижтимоий ахамиятга молик биноларда энегиясамарадорлик масалалари бўйича халқаро ташкилотнинг лойихаларида бевосита қатнашиш мобайнида биз фойдаланаётган биноларимизда энергияни (электр энергияси, иссиқлик энергияси, табиий газ ва сув каби ресурслар назарда тутилмоқда) тежаш потенциалимиз катта эканлигига гувох бўлдим. Шартли равишда айтишим мумкинки биз керакли комфортни таъминлаган холда икки баровар кам энергия ишлатишимиз мумкин. Ушбу тежалган энергия ишлаб чиқариш, экспорт салохиятимизни яхшилаш билан бирга табиатга ажралаётган захарли газларни камайиши орқали экологияга фойда келтираётганимизни билдиради.

Бунда энергиясамарадорлик, энергияни тежаш тушунчаси хар бир оилада сингдирилиб борилиши керак. Масалан бекорга оқиб ётган сувни жўмрагини ёпиш билан сиз фақат сувни исроф қилиниши олдини олмадингиз, балки ушбу сувни тайёрлаш, узатиш ва тақимлаш жараёнида қатнашаётган сув насосларида электр энергияни тежаябсиз. Бу ўз навбатида ушбу электр энергияни узатиш ва тақсимлашдаги электр исрофларни камайтириш билан бирга ишлаб чиқаришда электр станциясида сарфланаётган табиий газни тежашга олиб келади. Давомида эса ушбу газни қазиб олишда сарфланаётган энергияни тежаш хақида гапириш мумкин. Бу жараённи мақсадсиз ишлаб турган электр ва газ қурилмасига ишлатиб кўриш мумкин.

Демак энергияни тежаш ва самарали ишлатиш хақидаги ижтимоий реклама вақтида бошқа каналга олиш ўрнига оиладагиларимизга хам тушунтиришимиз орқали давлатимизнинг энергетик хавфсизлигига ўз улушимизни қўшишимиз мумкин.